Энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультети талабаларига амалий кўникмаларни ошириш, замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш, меҳнат муҳофазаси талабларининг амалиётдаги қўлланилишини ўрганиш мақсадида 2025 йил “10” апрель куни “УзЧасис” корхонасига ташриф уюштирилди. Ташрифнинг асосий мақсади талабаларни ишлаб чиқариш муҳити, технологик жараёнлар ва меҳнат муҳофазаси амалиёти билан таништиришдан иборат бўлди.

Ташриф давомида талабалар корхонадаги қуйидаги йўналишлар билан танишишди:

•    Ишлаб чиқариш жараёнидаги автоматлаштириш тизимлари;
•    Энергия таъминоти тизимлари ва уларнинг самарадорлиги;
•    Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларининг амалга жорий этилиши;
•    Корхонадаги экологик назорат ва энергия тежаш усуллари.
•    Меҳнат муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган мунтазам тренинглар ва тартиблар.
•    Ходимлар учун мўлжалланган шахсий ҳимоя воситалари ва уларнинг назорати; 

Талабаларга ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизлик талабларига риоя этилиши, хавфсиз меҳнат муҳитини яратишда амалга оширилаётган чоралар ҳамда ходимларнинг малакасини ошириш механизмлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ташриф жараёни талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлашга хизмат қилди. Талабалар реал иш муҳитида меҳнат муҳофазаси талабларининг қандай қўлланилишини кузатдилар ва замонавий ишлаб чиқариш технологиялари билан танишдилар. Ташриф иштирокчилари ушбу амалиётни жуда фойдали деб баҳолашди.

Тадбирдан кўзланган мақсад:

- Бундай ташрифларни ҳар семестрда бир марта ташкил этиш;

- Корхона ва университет ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш;

- Ишлаб чиқариш муассасаларида стажировкаларни ташкил этиш орқали талабаларни янада тайёрлаш.