Жорий йилнинг 15 январь куни Наманган давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар факултети, кимё ва физика йўналиши талабалари билан биргаликда учрашувлар ташкил этилди.

Ушбу учрашув ташкил этишдан мақсад ёш талабаларнинг келгусида олган билим ва кўникмаларини амалда фойдаланиш имкони бўлган маскан билан таништирилди. Учрашув давомида талабалар корхонада маҳсулот қандай яралиши борасида амалий тушунча олишди.  “Устоз-шогирд” шиорини тиклаш мақсадида ёш талабалар билан келгусида амалиёт ўташ учун корхонада амалий кўникмалар олишни  режалаштирилди. Мазкур турдаги талабалар билан ўтказиладиган учрашувлар талабаларга қўшимча иштиёқ бағш этади.