Жорий йилнинг 7 ноябр куни “УзЧасис” МЧЖ ҚК навбатдаги ташрифини Наманаган муҳандислик-қурилиш институтига қаратди. Мулоқотда Энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультетида таҳсил олаётган юқори курс талабалари ҳамда  қўшма корхона ходимлари иштирок этди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад битирувчи талабалар билан келгусида уларнинг келажак йўлларини қуришда уларга кўмакчи бўлиш билан бир қаторда назарий дарслар ҳам ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари сифтида корхонамиздан бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, Ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиқлари ҳамда Ҳарид бўлими бошлиқлари ҳам иштирок этишди.

“УзЧасис” ходимлар бўлими  бошлиғи Улуғбек Тошбоев корхона тарихи, фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисида тақдимот қилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ ва қониқарли тарзда корхона мутасаддиларидан жавоб олишди. Тадбир якунида Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси мудири Хуршид Абдулҳаев сўз олиб, меҳмонларга миннатдорлик билдирди ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларга келажакда илғор муҳандис сифатида замонавий корхонада фаолият олиб бориш имконияти эканлиги таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида институт раҳбарияти томонидан талабалар учун ажойиб атмосфера яратилганига гувоҳ бўлдик яъни институт биноси ичида талабаларни корхонамиз ҳақида тасаввурга эга бўлишлари учун “УзЧасис” хонаси ташкил этилди. У ерда талабалар корхонамиз томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги автомобил чироқлари ҳақида энди амалий кўникмалар олиш имконига эга бўлишади.