Наманаган муҳандислик-қурилиш институти Технологик машина ва жиҳозлар кафедраси талабаларининг “UZCHASYS” қўшма корхонасига ташрифи бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 30 январ куни Наманаган муҳандислик-қурилиш институти Технологик машина ва жиҳозлар кафедраси талабалари “УзЧасис” МЧЖ ҚКна навбатдаги ташрифи бўлиб ўтди.
Ҳабарингиз бор бундан икки ой олдин ушбу институт талабалари билан институт биносида давра суҳбати бўлиб ўтган эди. Унда бўлиб ўтган суҳбатнинг назарий дарсларидан кейин талабаларга ташкил этиб берилган “УзЧасис” МЧЖ ҚК хонасида олинган қизиқарли назарий дарсларни бу сафар талабалар ишлаб чиқариш жараёнини амалий кўришга муваффақ бўлишди. Учрашув давомида Меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Ф.Жўраев талабаларга корхонада жойлашган ишлаб чиқариш зоналари ҳамда маҳсулотнинг то майда деталлдан тайёр маҳсулот ҳолига келгунга қадар бўлиб ўтадиган жараён билан талабаларга тушунтириш ишлари бериб ўтди. Талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича асослар билан жавоблар олишди. Кўплаб талабаларда ҳозирдан ишга кириш ҳиссиёти уйғонди. Бундан кўриниб турибдики ўтказилган давра суҳбатлари ва ташкил этилган “УзЧасис” хонаси талабаларда катта қизиқиш уйғотган. Умид қиламизки, келгусида талабаларнинг ташрифи бунданда ортиб боради.