




Жорий йилнинг 7 ноябр куни “УзЧасис” МЧЖ ҚК навбатдаги ташрифини Наманаган муҳандислик-қурилиш институтига қаратди. Мулоқотда Энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультетида таҳсил олаётган юқори курс талабалари ҳамда қўшма корхона ходимлари иштирок этди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад битирувчи талабалар билан келгусида уларнинг келажак йўлларини қуришда уларга кўмакчи бўлиш билан бир қаторда назарий дарслар ҳам ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари сифтида корхонамиздан бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, Ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиқлари ҳамда Ҳарид бўлими бошлиқлари ҳам иштирок этишди.
