Олий таълим билан алоқалар доирасида 21 май 2026 йил куни Наманган давлат техника университетида талабалар ва ёш мутахассислар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда ЎзЧасис МЧЖ ҚК ҳам фаол иштирок этиб, корхонадаги мавжуд бўш иш ўринлари, амалий тажриба имкониятлари ҳамда келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

Меҳнат ярмаркаси давомида талабалар корхона вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, ишга қабул жараёнлари, мутахассисларга қўйиладиган талаблар ва касбий ривожланиш имкониятлари юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Тадбирда маҳаллий талабалар билан бир қаторда хорижлик талаб ёшлар ҳам фаол қатнашиб, бу эса халқаро тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ЎзЧасис МЧЖ ҚК келажакда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган бундай тадбирларда фаол иштирок этишда давом этади.



